Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Британияга қовун экспорти йўлга қўйилди
Ўзбекистондан Буюк Британияга қовун экспорти йўлга қўйилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Хусусан, жорий июл ойининг биринчи ўн кунлигида Буюк Британияга Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент–Лондон йўналишидаги авиақатнови орқали 10 тонна қовун етказиб берилди. Ўзбек қовуни ўзининг бетакрор таъми билан британияликларга катта қизиқиш уйғотмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилда дуккакли маҳсулотлар, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар, жумладан узум, гилос, майиз, нўхат, мош ва ўрик данаги мағзи экспорти фаоллашди. Мамлакатда етиштирилаётган мева-сабзавотлар ва қайта ишланган маҳсулотлар Британиянинг етакчи савдо тармоқларида сотилмоқда.
2025 йилнинг дастлабки беш ойи давомида Ўзбекистондан Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти икки баробарга ошди.
Бу тенденция Ўзбекистонда агросаноат соҳасига қаратилаётган эътибор, маҳсулот сифатининг халқаро талабларга жавоб бериши ва логистика йўналишларининг такомиллашиб бораётганидан далолат беради.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026