Жамият | 13:26 / 22.07.2025
3018
2 дақиқада ўқилади

Россияда қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россияда қийин молиявий аҳволда қолган фуқаро оиласи бағрига қайтарилди.

Фото: "Дунё" АА

Челябинск вилояти Киштим туманида жойлашган "Русские пряники" корхонасида вақтинча ишлаш учун борган С.А. Бош консулхона дипломатлари билан учрашув чоғида моддий томондан қийин аҳволда қолганлиги сабабли доимий яшаш манзилига етиб олиши учун амалий ёрдам сўраган.

С.А. ўтказилган суҳбат давомида маълум бўлишича, у шу йил май ойида ташкиллаштирилган тартибда мазкур корхонага ишга келган. Унинг Челябинск вилоятига етиб келгунига қадар йўл харажатлари, ётоқхона ва бошқа кўринишдаги тўловлар иш берувчи томонидан амалга оширилган.

У вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи патентни расмийлаштириш мақсадида уч маротаба имтиҳон топширган. Аммо рус тилини билиш даражасини берувчи сертификатни расмийлаштира олмагани сабабли Россияда ноқонуний ҳуқуқий мақомда қолган.

Уни Ўзбекистонга қайтариш учун Екатеринбург шаҳрига олиб келинди ва вақтинча бошпана билан таъминланди. Шундан сўнг, Ўзбекистон дипломатлари ва фаол ватандошлар кўмагида ҳамюртимизга "Екатеринбур-Тошкент" авиарейсига чипта харид қилиб берилди. 

С.А. 19 июл куни "Екатеринбург-Тошкент" йўналиши бўйича самолётда Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари томонидан доимий яшаш манзилига кузатилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид