Туризм | 09:05 / 25.07.2025
3135
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида энг кўп Қирғизистонга борган

Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида энг кўп Қирғизистонга борган.

2025 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистондан 2 миллион 700 минг нафар киши туризм мақсадида хорижий давлатларга борган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 574,1 минг кишига ёки 26,4 фоизга кўп.

Ушбу даврда Ўзбекистон фуқаролари энг кўп Қирғизистон (1 миллион 189 минг 793 киши), Тожикистон (501 минг 657 киши) ва Қозоғистонга (468 минг 208 киши) саёҳат мақсадида борган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид