Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда судланган генерал Иван Попов орден билан тақдирланди
Генерал Иван Попов Запорижжя вилоятининг рус қўшинлари томонидан босиб олинган қисмидаги хизматлари учун мукофотланган. У аввалроқ вилоятда истеҳкомлар қурилиши вақтида маблағларни ўзлаштириш иши бўйича судланганди.
Россия Қуролли кучлари 58-армиясининг собиқ қўмондони генерал Иван Попов Украинанинг Запорижжя вилоятининг Россия қўшинлари томонидан босиб олинган қисми «ҳокимияти» томонидан 1-даражали «Запорижжя вилояти олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. Тегишли буйруқни 24 июл, пайшанба куни вилоятнинг қўшиб олинган қисми «губернатори» Евгений Балицкий имзолади.
Унга кўра, Попов «жасорат, профессионаллик ва хизмат вазифасини бажаргани учун» тақдирланган. У билан бирга 2023 йил ёзида Украина қуролли кучларининг Запорижжя йўналишидаги қарши ҳужумини қайтаришда қатнашган яна уч қўмондон ҳам тақдирланди, деди Балицкий. Улар орасида генерал-полковник Олександр Романчук, генерал-полковник Денис Лямин ва генерал-лейтенант Сергей Нирков бор.
2023 йил июл ойида 58-армияга қўмондонлик қилган генерал Иван Попов ўз аскарларига мурожаатида Россия армиясининг муаммолари ҳақида қўмондонликка ҳисобот бергани ва Россия Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг қарорларини танқид қилгани учун лавозимидан четлаштирилганлигини айтди. Попов ўрнига генерал-лейтенант Денис Лямин қўмондон этиб тайинланди.
2024 йил май ойининг ўрталарида Попов жуда катта миқдордаги фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинган. Тергов маълумотларига кўра, генерал 2023 йилда Запорижжя вилоятининг Россия томонидан тайинланган маъмурияти мудофаа иншоотларини қуриш учун сотиб олган ва ҳарбийларга топширилган қиймати 130 миллион рублдан ортиқ бўлган 1700 тоннадан ортиқ «металл прокат»ни ўғирлашда иштирок этган.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025