Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки ҳудудда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
Бухоро ва Фарғона вилоятларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаролар А.Х. ва О.Р. фуқаро О.Б.ни муқаддам Бухоро педагогика институтида ўқитувчи вазифасида ишлаган Ф.Р. орқали ушбу институтга ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда фуқаро Ф.Р. таниши Р.Ш. орқали 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро А.Х. фуқаро Ш.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Фарғона давлат университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
09:50 / 12.06.2026