Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар билан ушланди
Тошкент вилоятида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган фуқарони мансабдор танишлари орқали озодликка чиқартириб беришини айтиб, эвазига маҳкумнинг турмуш ўртоғидан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
ДХХ хабарида таъкидланишича, ушбу адвокат муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 17.06.2026
Суд жараёнларида адвокатлар ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026