Жаҳон | 23:31 / 27.07.2025
4420
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда 10та янги тарихий-маданий мерос ёдгорликлари топилди

Улар орасида VII–VIII асрларга оид иккита будда ибодатхонаси ва қоятош ёзувлари бор.

Фото: Anadolu

Тожикистонда Тарихий-маданий меросни сақлаш агентлиги ходимлари томонидан маданий мерос объектларини қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари давомида илгари қайд этилмаган ўнта тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатга олинди. Бу ҳақда агентлик директори Шерали Хўжазода маълум қилди.

Маълумотларга кўра, улар орасида VII–VIII асрларга оид иккита будда ибодатхонаси, сосонийлар даврига тегишли учта ёдгорлик, ўрта асрларга оид иккита қоятош ёзуви ҳамда ўша даврларга оид учта архитектура ёдгорлиги бор.  

“Биз мамлакат маданий меросини рўйхатга олиш ва ҳимоя қилиш ишларини давом эттирамиз. Янги топилмалар Тожикистон бой ўтмишга эга эканлигини тасдиқлайди”, — деди Хўжазода.

Ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб тарихий ёдгорликларни қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид