Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Тергов қўмитаси «Крокус» теракти ташкилотчиларини аниқлади
Материалларда қайд этилишича, гуруҳ ташкилотчилари хорижда бўлган, улар - Беков А.И. ва Ҳикматов А.М.
Россия Тергов қўмитаси 2024 йил 22 март куни «Крокус Сити Холл» концерт залига ҳужум уюштирган террорчилик ҳамжамияти ташкилотчиларини, шунингдек, уларнинг тайёргарлиги ва ҳаракатлари тафсилотларини аниқлади. Бу ҳақда иш ҳужжатларига таяниб, ТАСС хабар берди.
Материалларда қайд этилишича, гуруҳ ташкилотчилари хорижда бўлган, улар - Беков А.И. ва Ҳикматов А.М. Тергов версиясига кўра, улар Россиядаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида «Украина олий сиёсий раҳбарияти манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилган». Беков ва Ҳикматов 2023 йил 1 июндан «Вилояти Хуросон» террорчилик ташкилотига қасамёд қилган гуруҳ аъзоларини терактлар содир этишга тайёрлаган.
Тергов маълумотларига кўра, ташкилотчилар 2023 йил ноябридан 2024 йил мартигача «Сайфулло» ва «Ахи» тахаллусли номаълум шахслар орқали моддий мукофот эвазига «Крокус Сити Холл» концерт залига ҳужумни тайёрлаган.
Тергов давомида ҳужум ижрочилари - Шамсидин Фаридуни, Саидакрами Ражабализода, Далержон Мирзоев ва Муҳаммадсобир Файзов Туркия ҳудудида тайёргарликдан ўтгани аниқланган. Материалларда қайд этилишича, ташкилотчилар, раҳбарлар ва бевосита ижрочилар ўртасидаги алоқани Туркияда бўлиб турган, Покистон ва Афғонистон ҳудудидаги учрашувларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш учун масъул бўлган Муҳаммадсобир Файзов таъминлаган. Туркиядаги таълим ўқотар қуроллардан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларни ўз ичига олган.
22 мартдаги ҳужумдан бир неча соат олдин Шамсиддин Фаридуни қўриқчилар бор-йўқлигини текшириш учун концерт зали биносига разведкага борган. Кейин шерикларига ҳужум режасини амалга ошириш имконияти мавжудлиги ҳақида хабар берган ва шу куни кечқурун улар воқеа жойига етиб борган. Таъкидланишича, Мирзоев, Файзов ва Ражабализода қўрқув ҳиссини сусайтириш учун таркибида мефедрон бўлган гиёҳванд моддани истеъмол қилган, бу суд экспертизаси материаллари билан тасдиқланган. Фаридунида эса гиёҳванд модда излари аниқланмаган.
Ижрочилар 59 та ўқдонли учта Калашников автомати (1381 та патрон), Макаров тўппончаси, тўртта пичоқ, беш шиша бензин, ёндиргичлар ва пешона чироқларини олиб борган. Ҳужумдан сўнг тўрт нафар ижрочи «Украина ҳудудида яширинишга уринган», бироқ Брянск вилоятида қўлга олинган.
Тергов қилинаётган иш бўйича жами 19 киши ҳибсга олинган: уларнинг бир қисми бевосита ижрочилар, бошқалари эса ёрдамчилар. Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, теракт оқибатида 149 киши ҳалок бўлган, бир фуқаро бедарак йўқолган, яна 609 киши турли даражадаги жароҳатлар олган. Ҳужумдан етказилган умумий зарар 6 млрд рублга (≈36 млн доллар) баҳоланмоқда.
19 нафар айбланувчининг иши бўйича суд жараёни 4 август куни ҳарбий судда бошланади, икки асосий ташкилотчи (Беков А.И. ва Ҳикматов А.М.) ва яна тўрт нафар иштирокчига нисбатан тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026