Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Temu'ни рақамли хизматлар ҳақидаги қонунни бузганликда айблади
Еврокомиссия маълумотларига кўра, истеъмолчилар Хитойнинг Temu интернет-дўконида «ноқонуний маҳсулотларга дуч келиш хавфи бор».
28 июл, душанба куни чоп этилган пресс-релизга кўра, Европа Комиссияси Хитойнинг Temu интернет-дўконини Европа Иттифоқининг рақамли хизмат кўрсатиш тўғрисидаги қонунини (DSA, Digital Service Act)ни бузганликда айблади. Амалдорларга кўра, маркетплейс ўзидаги ноқонуний маҳсулотлар савдосини тўхтатиш учун етарлича саъй-ҳаракатлар қилмаяпти. «Далиллар шуни кўрсатдики, Европа Иттифоқидаги истеъмолчилар платформада ноқонуний маҳсулотларга дуч келиши хавфи юқори», дея билдирди ЕК.
DSA'га мувофиқ, Temu «жуда катта онлайн платформа» сифатида таснифланади. У Европа Иттифоқида 94 миллионга яқин киши томонидан фаол фойдаланилади. Агар компанияга қарши айбловлар тасдиқланса, у глобал йиллик айланмасининг 6 фоизи миқдорида катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин.
2024 йил октябр ойи охирида Еврокомиссия Temu'га нисбатан жаримага тортиш тартиби очилганини эълон қилди. Бошқа нарсалар қатори, расмийлар маркетплейс веб-сайтининг дизайнини ўрганишни режалаштирган. Унинг танқидчилари фикрича, у харидорларни қарам қилиш ва уларни режасиз харидларни амалга оширишга ундаш учун яратилган.
Temu Европа Иттифоқи расмийлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини эълон қилди ва ўз мақсадини «истеъмолчилар учун хавфсиз ва ишончли бозор» деб атади.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026