Жамият | 13:46 / 30.07.2025
1602
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада миллий чолғулар оркестри ва симфоник оркестр ташкил этилади

Миллий ва жаҳон мусиқасининг сара асарлари янада оммалаштирилади.

“Миллий ва жаҳон мусиқа санъати ютуқларини халқимиз орасида кенг тарғиб қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилояти бўлинмаси таркибида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹 Фарғона миллий чолғулар оркестри;
🔹 Фарғона симфоник оркестри.

Шунингдек, режа бўйича Фарғона шаҳридаги Ecо City мажмуаси ҳудудидаги амфитеатрда ҳамда маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган бошқа жойларда Симфоник оркестр ва Миллий чолғулар оркестрининг концерт дастурлари ташкил этиб борилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид