Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорнинг 443 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштирган менежер аниқланди
Фарғона вилоятида тадбиркорнинг 443,5 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштирган менежер аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, “Б.Ф.” МЧЖнинг агент менежери Х.С. Бувайда ва Учкўприк туманларидаги дорихоналарга етказиб берилган дори воситалари учун нақд пул кўринишида қабул қилинган 443,5 млн сўмни МЧЖ ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
08:33 / 15.05.2026
Чегара ҳудудида миллиардлаб сўмлик ноқонуний дорилар топилди
08:28 / 15.05.2026