Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманида мебел корхонаси 1,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг тегишли топшириғи билан республикамизнинг барча ҳудудларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда.
Фото: Ҳудудгазтаъминот
Тошкент вилоятида газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман/шаҳар газ таъминоти бўлими ва Ўзэнергоинспекция ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган мана шундай тадбирларда “зангори ёқилғи”дан фойдаланишда қоидабузарлик содир этганлар аниқланди.
Тошкент туманида жойлашган “И. С. С.” МЧЖга қарашли мебел ишлаб чиқариш корхонасида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи таъминот идораси билан шартнома тузмасдан, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллиард 134 миллион сўмлик зарар аниқланди.
Яна бир ноқонуний ҳолат туманнинг “Чинор” МФЙда жойлашган “Д.Д.А.” ЯТТга қарашли овқатланиш масканида фош этилди. Бинода ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат бўйича 137 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Юқоридаги ноқонуний ҳолатларга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.
Мавзуга оид
11:03 / 03.12.2025
Тошкент туманида 22 та маҳалладаги иссиқхоналарда экологик қоидалар бузилиши аниқланди
12:57 / 07.09.2025
“Сибир кучи–2” битимига Трамп туртки бердими?
14:25 / 05.09.2025
Андижонда ёнилғи ташувчи автомобилдан газни тўкиш вақтида ёнғин келиб чиқди
12:29 / 04.09.2025