Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда АЁҚШ сифатсиз нефт маҳсулотини сотувга чиқаргани аниқланди
Сифатсиз нефт маҳсулотини сотувга чиқарган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди.
Ўзэнергоинспекция Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилди.
Унда, «Қ.Р.» МЧЖга қарашли АЁҚШда сотилаётган дизел ёқилғисидан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикаси 940-сонли қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган товар қийматининг 50 фоизи миқдорида жами 24,1 млн сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланди.
Аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефт маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026