Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ АҚШ автомобиллари учун божлар бекор қилинишини тасдиқлади
Трамп билан савдо келишуви доирасида ЕИ Америка автомобиллари учун «нол тариф»га ўтади, дея маълум қилди Еврокомиссия. Айни пайтда Брюссел Вашингтондан келишувнинг ўзига тегишли қисмини бажаришини кутмоқда.
Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги савдо келишуви доирасида келажакда Америка автомобиллари Европа бозорига савдо божларисиз олиб кирилади. ЕИнинг Брюсселдаги вакили Шотландияда АҚШ президенти Доналд Трамп билан музокаралар чоғида шундай келишувга эришилганини тасдиқлади, деб хабар берди dpa агентлиги.
«Биз нол тарифга ўтишга тайёрмиз», — деди Европа расмийси. Ҳозирда амалдаги 10 фоизлик импорт божларини бекор қилишнинг зарурий шарти Вашингтоннинг келишув бир қисмига риоя қилиши ва ЕИдан автомобиллар импортига божларни жорий 27,5 фоиздан 15 фоизга камайтиришдир, дея қўшимча қилди у.
Dpa қайд этганидек, Европа автомобил саноати учун бундай имтиёзлар америкалик ишлаб чиқарувчилар томонидан рақобатни кучайтиради. Ўз навбатида, Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен янги келишувларсиз АҚШда Европа автомобилларига 30 фоизлик божлар 1 августдан кучга кирган бўларди, деб таъкидлади.
Аввалроқ Трамп ва фон дер Ляйен Шотландиянинг ғарбий қисмидаги Тернберри шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Европа Иттифоқи товарларига 15 фоизлик божлар жорий этишни назарда тутувчи савдо битими бўйича келишиб олди, деб хабар берди Америка раҳбари. «Биз келишувга эришдик. Бу ҳамма учун яхши келишув», — деди у. ЕК раҳбари, ўз навбатида, у барқарорликка ёрдам берадиган ва «режалаштириш хавфсизлигини таъминлайдиган» келишувлардан мамнун эканлигини айтди. «Бу Атлантиканинг ҳар икки томонидаги компанияларимиз учун жуда муҳим», дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
22:24 / 16.06.2026