Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда журналист аёл 12 йилга қамалди
Уфалик журналист Навалнийнинг Россияда «экстремистик ҳамжамият» деб тан олинган штаблари фаолиятида иштирок этиш, шунингдек, Россия Қуролли кучлари ҳақида «қасддан ёлғон маълумот» тарқатишда айбдор деб топилди.
Уфанинг Киров туман суди 46 ёшли журналист ва фаол Олга Комлевани Россияда «экстремистик ҳамжамият» деб тан олинган Алексей Навалний штаблари фаолиятида иштирок этганлик ва «Россия армияси ҳақида атайлаб ёлғон маълумот тарқатганлик»да айбланиб, 12 йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда Бошқирдистон судлари бирлашган матбуот хизматининг Telegram-каналида хабар берилди.
Суд қарорида қайд этилишича, Комлева бу хатти-ҳаракатларни «сиёсий ва мафкуравий нафрат, шунингдек, ижтимоий гуруҳга нисбатан душманлик асосида уюшган гуруҳ таркибида» содир этган. Журналистнинг ўзи айбини тан олмади.
Бундан ташқари, суд Комлеванинг эркинлигини бир йилга чеклаб қўйди ва уни беш йилга веб-сайтларни бошқариш, шунингдек, оммавий тадбирларни ташкил этиш ва иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.
Олга Комлева — касби бўйича кадастр муҳандиси, у бир неча бор митингларда қатнашган ва фуқаролик фаоллиги бўйича Rusnews медиа лойиҳаси билан ҳамкорлик қилган. У бир неча бор намойишларда қўлга олинган ва жаримага тортилган. Комлева бир неча йил Навалнийнинг Уфадаги штабида кўнгилли ҳам бўлган.
Мавзуга оид
16:10 / 10.03.2026
Навалний жамоаси жасад ёрилиши бўйича материалларни ошкор қилди
16:35 / 17.02.2026
Кремл Навалнийнинг заҳарланиши ҳақидаги айбловларни “қатъий” рад этди
11:54 / 17.02.2026
15 давлат Навалнийнинг ўлимини тергов қилишни талаб этмоқда
11:04 / 16.02.2026