Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия АҚШ билан келишилган ҳолда Украинага иккита Patriot'ни беради
Украинага иккита Patriot ҳаво мудофаа тизимини етказиб бериш яқин вақт ичида бошланиши мумкин, деди Германия мудофаа вазири Борис Писториус.
Германия Украинага иккита Patriot тизимини етказиб беради. Германия мудофаа вазири Борис Писториус 1 август, жума куни шундай деди: «АҚШнинг мажбуриятлари туфайли Германия аввало Украинани учирувчи қурилмаларни, кейин эса Patriot тизимининг қўшимча компонентлари билан қўллаб-қувватлаши мумкин бўлади. Бу АҚШнинг ваъдасидир». Унга кўра, Вашингтон билан Берлин Киевга топширилган Patriot ўрнига тизимнинг сўнгги авлодини олиш учун биринчи навбатда бўлади.
«Яқин кунларда» Бундесвер «биринчи навбатда» Украинага қўшимча Patriot учириш қурилмаларини етказиб беради ва кейинги «икки-уч ой ичида тизимнинг қўшимча компонентлари уч ярим йилдан бери Россия ҳарбий агрессиясидан ҳимояланиб келаётган Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш учун ўтказилади».
Борис Писториус таъкидлаганидек, Германияда де-факто ўн иккитадан атиги олтита Patriot тизими қолган. Учта тизим аллақачон Украинага ўтказилган, иккитаси Полшада жойлаштирилган, яна бири Бундесвер ва Украина ҳарбийлари томонидан ўқув мақсадларида фойдаланилмоқда.
Аввалроқ Германия мудофаа вазири Бундесвер қўшимча Patriot тизимларини, фақат Германия АҚШдан янгисини зудлик билан қабул қилсагина, ўз арсеналидан ўтказиши мумкинлигини бир неча бор аниқ таъкидлаган эди. Бу, хусусан, «доимий равишда машғулотлар ўтказиш» имкониятини таъминлаш учун зарур, у камида минимал миқдордаги Patriot'ни талаб қилади, дея қўшимча қилди Писториус.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
14:07 / 11.06.2026