Ўзбекистон | 15:18 / 02.08.2025
2213
1 дақиқада ўқилади

Темирйўл инфратузилмаси хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Темирйўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламент тасдиқланди. 

Фото: Kun.uz

Регламент умумий фойдаланишдаги ва умумий фойдаланишда бўлмаган темирйўл транспорти инфратузилмасига нисбатан қўлланади.

Конструкторлик ҳужжатларига мувофиқ темирйўл маҳсулоти у ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар темирйўл маҳсулотини идентификациялашни таъминлайдиган қуйидаги тамғага эга бўлиши керак:

▪️ мувофиқлик белгиси;
▪️ рақам;
▪️ ишлаб чиқарувчининг ёрлиғи;
▪️ ишлаб чиқарилган сана;
▪️ резервуарлар ва назорат мосламалари текширишдан ўтказилганлиги бўйича маълумотлар.

Темирйўл маҳсулотининг мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

🔹 мажбурий сертификатлаш;
🔹 мувофиқлик тўғрисида декларацияни қабул қилиш.

Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати:

➖ маҳсулот партияси - маҳсулотнинг яроқлилик ёки кафолат муддатидан;
➖ серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотга - 3 йилдан ошмаслиги керак.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид