Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
6335
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади

Тошкент ва Чорвоқ ўртасида янги йўл қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига маълум қилди.

Фото: «Ўзбекистон 24»

У Тошкент вилояти, Тошкент ва Сирдарё вилоятларини қамраб олган «Чорвоқ-Чимён» рекреацион зонасига транспорт қатновини яхшилаш режалари ҳақида гапирди.

Концепция тақдим этилган бўлиб, иш танлов асосида, етакчи компаниялар билан ҳамкорликда ва давлат-хусусий шериклик механизми доирасида амалга оширилади.

«Мавжуд йўлга тегмаган ҳолда янги Тошкент — Чорвоқ автомобил йўли қурилишини ҳам бошлаб юборамиз», — деди транспорт вазири.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид