Жаҳон | 19:08 / 03.08.2025
3007
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Афғонистонга ёрдам кўрсатишда давом этади – Тўқаев

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Марказий Осиё ва Афғонистон учун барқарор ривожланиш минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзоладилар.  

Фото: РИА Новости

Қозоғистон Афғонистонга таълим, савдо ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида ёрдам кўрсатишда давом этади, деди Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев.

"Қозоғистон гуманитар ёрдам кўрсатиш, таълим лойиҳаларини амалга ошириш, савдо ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ташаббусларни ривожлантириш орқали афғон халқини қўллаб-қувватлашни давом эттиради”, деди у БМТнинг Олмаотадаги минтақавий марказида қилган чиқишида.

Якшанба куни Тўқаев ва Қозоғистонга ташриф буюрган БМТ бош котиби Антониу Гутерреш мамлакат ҳукумати ва БМТ ўртасида Марказий Осиё ва Афғонистон учун барқарор ривожланиш минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзоладилар.  

Шу йил март ойида БМТ Бош ассамблеяси Олмаотада янги минтақавий марказ ташкил этиш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллаганди. Марказ камбағалликка қарши кураш, иқтисодиётни ривожлантириш, сув ресурсларини бошқариш, иқлим ўзгаришига қарши кураш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид