Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қидирувда бўлган уч фуқаро БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаролар Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистон Республикасига келтирилди.
Тошкент ва Абу-Даби Интерпол миллий марказий бюроси ходимларининг узвий ҳамкорлиги ва мувофиқлаштириши натижасида Бирлашган Араб Амирликларидан оғир жиноятлар содир этганликда айбланиб, халқаро миқёсда қидирувда бўлган уч нафар фуқаро Ўзбекистонга топширилди. Ушбу фуқаролар тегишли тартибда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказилди.
Амалдаги халқаро келишувларга асосланган ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашга қаратилган барча жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, учрашувлар ва музокаралар давомида ўрнатилган икки томонлама алоқалар туфайли топширилаётган жиноятчилар сони ортмоқда.
Етказиб берилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар бўйича қидирув эълон қилинган эди.
Энди улар жиноий жавобгарликка тортилиб, суд олдида жавоб беради.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026