Ўзбекистон | 14:22 / 05.08.2025
2998
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда беш юлдузли «Пекин» меҳмонхонаси қурилади

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги делегацияси Тянцзинда Хитойнинг йирик инвесторлари билан қатор муҳим учрашувлар ўтказди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Хитой Халқ Республикасининг Тянцзин шаҳрида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов инфратузилма, энергетика, транспорт ва туризм соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Sinoma Energy Conservation раҳбарияти билан Жиззах вилоятида гипс захираларини геологик қидириш, шамол генераторлари ишлаб чиқариш, инновацион энергетика технопаркини барпо этиш, шунингдек, стратегик шериклик тўғрисидаги Меморандумни имзолаш масалалари муҳокама қилинди.

Tianjin Urban Construction Group Holdings компанияси Ўзбекистонда кўприклар ва автомагистраллар қурилишида, метро ва LRT тизимларини ривожлантиришда, дренаж инфратузилмасини яратишда, шунингдек, технопарклар ва муҳандислик марказларида тажриба алмашиш ва иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Tianjin Rail Transit Group Corporation метро тизимлари бўйича илғор ечимларини, жумладан автоматлаштириш, ҳаракатни бошқариш ва ходимларни ўқитиш бўйича тажрибасини тақдим этди. Делегация компаниянинг технологик маркази ва транспорт бошқарув тизими билан танишди.

ST Wonderful International Тошкент шаҳрида беш юлдузли «Пекин» меҳмонхонасини қуриш ва оилавий ҳордиқ учун йирик кўнгилочар боғни барпо этиш бўйича режалари тасдиқлади.

Музокаралар якунида тайёргарлик ишларини бошлаш ва мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди. Ўзбекистон томони Хитой ҳамкорлари билан асосий йўналишларда узоқ муддатли ҳамкорликка тайёр эканини тасдиқлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид