Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар боғчаси учун кимларга субсидия тўланади?
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она ва оталарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланишда моддий ёрдам тўлаш тартиби тасдиқланди.
Ҳужжат билан тегишли низом тасдиқланган бўлиб, тўловлар президентнинг "Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан назарда тутилган.
Моддий ёрдам олувчилар реестри яратилади, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш эса автоматлаштирилади (инсон иштирокисиз).
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ёлғиз она ва оталар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя тизими" ахборот тизими ва ЯИДХП орқали, шунингдек "Инсон" ижтимоий хизмат марказлари ёки Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиб моддий ёрдам олиш учун ариза бериши мумкин.
Маблағларни ўтказиш олувчиларнинг "ижтимоий карта"сига, у мавжуд бўлмаганда эса АТ "Халқ банки"да очилган банк карталарига амалга оширилади. Молиявий ёрдам олувчилардан банк карталарини очиш учун ҳақ олинмайди.
Моддий ёрдам бола уч ёшга тўлгунига қадар бир нафар фарзанд учун БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорида (эгизак бўлса, иккиси учун) ижтимоий шартнома асосида Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилади.
Мавзуга оид
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:38 / 12.05.2026
Ўзбекистонда бир қатор субсидиялар белгиланди
20:08 / 05.05.2026