Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда Ўзбекистон бўйлаб ўтувчи мотораллига старт берилди
Исломобод шаҳрида Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бўйлаб ўтувчи Central Asia Tour -2025 халқаро мотораллисига старт берилди.
Фото: "Дунё" АА
Тадбир мамлакат элчихонаси ва Покистон туризмни ривожлантириш корпорацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбир қатнашчилари томонидан ушбу ташаббус минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва мамлакатлар сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган муҳим қадам сифатида эътироф этилди.
16 нафар саёҳатчидан иборат моторалли иштирокчилари жорий йилнинг 1 август куни "Исломобод–Пешовар" йўналиши бўйлаб йўлга чиқди. Дастурга мувофиқ, ралли иштирокчилари 23 кун давомида Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Тожикистон орқали ўтувчи 5000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтади.
Хусусан, улар Термиз, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида бўлиб, ўзбек халқининг бой маданияти ва меҳмондўстлиги билан танишади.
Шунингдек, моторалли қатнашчилари бўлган сайёҳлар Ўзбекистоннинг бой маданияти, тарихи ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида туркум видеоконтентларни суратга олишни режалаштирган.
Мавзуга оид
21:26 / 24.03.2026
Янги Тошкентда “Буюк Ипак йўли” мажмуаси қурилади
18:39 / 20.03.2026
Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан мулоқот қилди
11:22 / 20.03.2026
Чет эл саёҳатига чиқаётган ўзбекистонликлар сони ўсиши секинлашди
00:32 / 19.03.2026