Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда “парковка” талашган фуқаролар ўртасида муштлашув содир бўлди
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Қўқон шаҳрида “парковка” талашиб, ўзаро муштлашув содир бўлгани ҳақидаги хабар Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Фото: Фарғона вилоят ИИБ
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 5 август куни Қўқон шаҳар Обод маҳалласида фуқаро А.Н. ва А.Ғ. ўртасида ўзаро келишмовчилик ортидан жанжал келиб чиқиб, улар бир-бирига жароҳат етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52- ва 183-моддалари тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг юқорида келтирилган моддалари енгил тан жароҳати етказиш ва майда безорилик билан боғлиқ.
Мавзуга оид
20:51 / 30.10.2025
Қозоғистон президентининг собиқ маслаҳатчиси муштлашувда ҳалок бўлди
09:21 / 17.09.2025
Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади
10:20 / 15.09.2025
Янгийўлдаги тўйхонада муштлашув уюштирганлар ушланди
08:11 / 13.08.2025