Жамият | 11:42 / 07.08.2025
2176
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида Латвияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Фуқаро 3 кишининг ишончига кириб, уларга Латвияга бориши учун 8 250 доллар эвазига танишлари ёрдамида ишчи виза олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 2 100 долларни олган вақтида ушланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Б.Н. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга Латвия давлатига бориши учун 8 250 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида ишчи виза олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 2 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид