Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Трамп билан келишувни «энг яхши вариант» деб ҳисоблаяпти
Европа Иттифоқи АҚШ билан 15 фоизлик божлар белгилаган тариф келишуви «энг яхши вариант» бўлганини билдирмоқда.
Фото: Jacquelyn Martin/AP Photo/dpa/picture alliance
Европа Иттифоқи Қўшма Штатлар билан Европа Иттифоқидан АҚШга импорт қилинадиган товарларга 15 фоизлик бож тўлаш кенг қамровли бўлиши ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг юқори мартабали мулозимига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.
Бу ставка кенг миқёсда Европа Иттифоқи экспортига, пўлат ва алюминийдан ташқари, шунингдек, автомобиллар ва уларнинг қисмларига — квоталар ва чекловларсиз қўлланади.
«Бизнинг келишувимиз энг яхши вариант», деб ишонтирди Европа Иттифоқи расмийси ва блокнинг 27 давлати 15 фоиз ставкадан мамнун эмаслигини, аммо Вашингтоннинг бошқа давлатлар билан тузган келишувлари билан солиштирганда уни муваффақиятли деб ҳисоблашини қўшимча қилди.
Ҳозирда фармацевтика препаратлари ва яримўтказгичлар божлари нолга тенг, аммо агар АҚШ таҳлил натижаларига кўра уларга божлар жорий этишга қарор қилса, улар 15 фоизлик чегарани бузмайди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.01.2026
АҚШ энг йирик гиёҳвандлик империяларидан бирини яратган собиқ спортчини қўлга олди
22:44 / 23.01.2026
«Бош режа бор, "Б" режа йўқ» – АҚШнинг Янги Ғазо режаси тафсилотлари
22:37 / 23.01.2026
АҚШ расман ЖССТ таркибидан чиқди
14:35 / 23.01.2026