Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим | 13:53 / 08.08.2025
3415
1 дақиқада ўқилади
Аккредитациядан ўта олмаган ОТМ талабаларининг ўқиши кўчирилади
Ҳукумат қарори билан аккредитациядан ўтмаган ва белгиланган муддатларда аниқланган камчиликларни бартараф этмаган таълим ташкилотларининг фаолиятини тугатиш (лицензиясини бекор қилиш) юзасидан тартиблар белгиланди.
Унга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига:
- комплекс давлат аккредитациясидан ўтмаган ва белгиланган муддатларда аниқланган камчиликларни бартараф этмаган таълим ташкилотларининг фаолиятини тугатиш (лицензиясини бекор қилиш) юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритиб бориш;
- фаолиятини тугатиш, лицензиясини бекор қилиш ва таълим дастурини ёпиш бўйича қарор қабул қилинган таълим ташкилотлари талаба ва ўқувчиларининг ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари, касб ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.
Лицензияси бекор қилинган таълим ташкилотининг ҳисобварағидаги захира маблағлари ҳисобидан талаба (ўқувчи)ларнинг ўқишини давом эттириш ёки эттирмаслик билан боғлиқ қўшимча харажатлар қопланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:36 / 18.02.2026
Ўзбекистонда тан олинадиган аккредитация ташкилотлари реестри юритилади
15:24 / 14.01.2026
Халқаро аккредитация ташкилотлари учун янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:45 / 25.12.2025
ОТМ давлат аккредитацияси: баҳолаш тартиби ва мажбурий индикаторлар белгиланди
09:11 / 19.12.2025