Ўзбекистон | 08:53 / 08.08.2025
1280
2 дақиқада ўқилади

Лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланади

"Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Қуйидагиларни назарда тутувчи Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади:

  • лимончиликка ихтисослашган маҳалларни хатловдан ўтказиш ва ҳисобини юритиш тартиби;
  • лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларни танлаб олиш ва кўриб чиқиш тартиби;
  • маҳаллаларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Туронбанк» АТБ  билан биргаликда Online mahalla электрон платформасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун маблағлар ажратиб борилишини таъминлаш мақсадида, лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштириш билан шуғулланадиган хонадонлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва лимон етиштириш билан шуғулланадиган хонадонлар сонини икки бараварга оширган маҳаллаларни инсон омилисиз автоматик равишда аниқлаш имконияти яратиш чораларини кўради.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда лимон етиштириш билан шуғулланадиган хонадонлар сонини икки бараварга оширган маҳаллаларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишлари учун давлат бюджетидан Ўзбекистон ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида маблағлар ажратилишини назарда тутади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид