Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, фуқаролар О.Х. (муқаддам судланган) ва Т.К. фуқаро Б.М.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғининг ўқишини қўшни Қирғизистон давлат университетидан Андижон давлат университетига кўчириб бериши эвазига 2 500 АҚШ доллари ва 9,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 700 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Шунингдек, департаментнинг Касби тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Н.Ғ. фуқаро Қ.Ж.га гўёки қўшни Қозоғистон олийгоҳида 2 курсни тамомлагани ҳақида ҳужжатлар расмийлаштириб бериб, уни Қарши шаҳридаги хусусий олийгоҳлардан бирига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:32 / 22.08.2025
Тошкент ва Бухоро вилоятларида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
19:29 / 22.08.2025
Тошкентда 50 сотих ерни 4 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
12:43 / 20.08.2025
Латвияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
16:50 / 19.08.2025