Жаҳон | 21:33 / 09.08.2025
8044
1 дақиқада ўқилади

Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState

Украинада жанг қилаётган 132-сон алоҳида мотоўқчи бригада Марказий Осиё мамлакатларидан келган ноқонуний мигрантлар билан оммавий равишда тўлдирилаётгани таъкидланмоқда.

Россиянинг Украинада жанг қилаётган 132-сон алоҳида мотоўқчи бригадаси Донецк вилоятининг вақтинча босиб олинган қисми аҳолиси ва ноқонуний мигрантлар билан тўлдирилган. Бу ҳақда DeepState лойиҳаси таҳлилчилари хабар берди.

Қайд этилишича, 132-сон бригада аввалдан Донецк вилояти аҳолисидан иборат эди, энди асосан Марказий Осиё мамлакатларидан келган ноқонуний мигрантлар билан оммавий равишда тўлдирилмоқда.

«Россия қўмондонлиги уларга яқин келажакда Доброполнинг шарқий чеккаларига чиқиш вазифасини қўйди», деди таҳлилчилар.

DeepState таъкидлашича, 132-сон бригада 2014 йилда Донецк вилоятининг босиб олинган ҳудудларидан келган маргиналлар ва жиноятчилардан ташкил қилинган эди.

DeepState - Украинадаги жанговар ҳаракатларнинг тезкор визуализациясини таъминлайдиган, тасдиқланган манбаларга асосланган ва Мудофаа вазирлиги билан яқин алоқада бўлган мустақил OSINT ресурс ҳисобланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид