Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ кенгаши Украинага 3,2 млрд евро ажратишни маъқуллади
Киев барча шартларни бажармагани учун Европа Иттифоқидан Ukraine Facility механизми доирасида қисқартирилган шаклда янги ёрдам траншини олади.
Украина Ukraine Facility Европа ёрдам механизми доирасида 3,2 миллиард евро миқдоридаги тўртинчи траншни олади, деб хабар берди Европа Иттифоқи кенгаши 8 август, жума куни. Европа Иттифоқи эслатганидек, ушбу дастур доирасида молиялаштириш биринчи навбатда Украинанинг макромолиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва унинг давлат органлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ukraine Facility қўллаб-қувватлаш механизми 2024 йилдан 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, ЕИга Украинага шу даврда 50 миллиард еврогача «барқарор ва олдиндан тахмин қилинадиган молиявий ёрдам» кўрсатиш имконини беради, дея хабар қилинган Еврокомиссия сайтида.
Бунгача ЕИ Украинага оралиқ молиялаштириш кўринишида 6 млрд евро, аванс молиялаштириш кўринишида 1,89 миллиард евро ҳамда 4,2 миллиард, 4,1 миллиард ва 3,5 миллиард евролик учта транш ажратган эди, дея эслатиб ўтган ЕИ кенгаши.
Ukraine Facility механизми бўйича тўловлар Украинанинг муайян тикланиш ва ислоҳот режасини амалга ошириши, шунингдек, демократик механизмлар, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаши билан чамбарчас боғлиқ, дея таъкидлайди Европа комиссияси. Украинага тўловлар ҳар чоракда Европа комиссияси шартлар бажарилганини текширганидан сўнг амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026