Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Трамп учрашуви олдидан Аляскадаги меҳмонхоналарда нархлар кўтарилди
Айрим меҳмонхоналарда нархлар қарийб икки бараварга қимматлаган.
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг бўлажак учрашуви олдидан Аляска штатининг Анкориж шаҳридаги меҳмонхоналарда нархлар кескин ошди. Бу ҳақда Booking.com бронлаш хизматига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.
Хабарга кўра, нархлар қарийб икки бараварга қимматлаган. 16 августга ўтар кечаси учун хона ижараси Hilton Anchorage меҳмонхонасида аввал 347 доллар бўлган бўлса, эндиликда 657 долларга кўтарилган. Wyndham Garden Anchorage Airport меҳмонхонасида бир тунни ўтказиш 499 доллардан 609 долларга ошган. Эндиликда The Wildbirch Hotel in JdV by Hyatt меҳмонхонасида хона учун 322 доллар ўрнига 547 доллар тўлашга тўғри келади. Hampton Inn Anchorage меҳмонхонасида эса хона нархи 352 доллардан 616 долларга кўтарилган.
Аввалроқ Трамп Путин билан 15 август куни Аляскада учрашишини эълон қилганди. Кремл буни тасдиқлади ва учрашувнинг асосий мавзуси Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи бўлишини билдирди.
Мавзуга оид
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
18:06 / 14.06.2026
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни туғилган куни билан табриклади
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
00:49 / 14.06.2026