Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади
2025 йил Марказий Осиёда сув танқис бўлган йил экани таъкидланмоқда.
Қирғизистон ва Ўзбекистон 600 млн куб сувни Қозоғистонга йўналтирилади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Қанат Бозумбаев маълум қилди.
Журналистларнинг мамлакатлар ўртасида сув танқислигини қоплаш бўйича келишувлар тўғрисидаги саволига жавоб берар экан, у 2025 йил Марказий Осиёда сув танқис бўлган йил эканини таъкидлади. Жумладан, Туркистон ва Қизилўрда вилоятларини сув билан таъминловчи Сирдарёнинг асосий ўзани оқими 30-40 фоиз даражасида.
Аномал юқори ҳарорат туфайли деҳқончилик эҳтиёжлари учун сув сарфи меъёри ошгани, аммо сув ҳажми сезиларли даражада паст бўлгани қайд этилди.
Бозумбаевнинг аниқлик киритишича, бош вазир Ўлжас Бектенов Олтойга Халқаро экологик конференцияга сафари чоғида қирғизистонлик ва ўзбекистонлик ҳамкасблари билан сув танқислигини қоплаш бўйича келишувлар масаласини муҳокама қилган. Сўнгра барча зарур маслаҳатлашувлар ўтказилган.
«Ўтган ҳафтада улар бизга сув етказиб бериш жадвалидан бир миллиард куб метрдан кўпроқ ортда қолишди. Келгуси икки ҳафтада, яъни шу кундан бошлаб, 600 миллион куб метрга яқин сувни биз томонга йўналтиришга келишиб олдик. Бизда вегетация даври август ойида тугайди. Ўйлаймизки, кескин вазиятга қарамай, умуман олганда, ундан талафотсиз ўтишга ҳаракат қиламиз. Шахсан ўзим Туркистон вилоятини айланиб чиқдим, кўплаб туманларда, сув омборларида бўлдим, фермерлар билан учрашдим. Суғориш сувидан фойдаланадиган деярли барча туманларни айланиб чиқдим, Қизилўрда вилоятини ҳам айланиб чиқдим. Вазият кескин, аммо бундан ҳам ёмонроқ йиллар бўлган», деди Бозумбаев.
Унинг таъкидлашича, сув билан таъминлаш нуқтаи назаридан ҳосил яхши бўлади. Вазият кундалик назоратга олинган ва кўрилган тезкор чоралар уни сезиларли даражада барқарорлаштирди, деб таъкидлади бош вазир ўринбосари.
Мавзуга оид
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:25 / 10.06.2026