Жамият | 08:05 / 12.08.2025
3686
1 дақиқада ўқилади

Хивада «Қовун сайли» фестивали ўтказилди

Кенг кўламли тадбирларда маҳаллий фермер хўжаликлари томонидан қовуннинг кўплаб навлари ва уларни етиштириш технологиялари намойиш этилди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 8-10 август кунлари анъанавий «Қовун сайли» фестивали ўтказилди.

«Ичан-қалъа» тарихий мажмуаси ва «Арда-Хива» сайёҳлик маркази ҳудудида кенг кўламли тадбирлар бўлиб ўтди. Маҳаллий фермер хўжаликлари томонидан қовуннинг кўплаб навлари ва уларни етиштириш технологиялари намойиш этилди.

Туманлар ва йирик корхоналар ўз стендларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, товар ва хизматлар кўргазмасини ташкил қилди. 

Фестивал меҳмонлари дегустациядан ташқари, фолклор жамоаларининг чиқишларини томоша қилди, миллий таомларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ва халқ ўйинларида иштирок этди.

Фестивалнинг фаол иштирокчилари турли номинациялар бўйича Хоразм вилояти ҳокимлиги ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг маҳаллий ва хорижий санъаткорлар иштирокида гала-концерт бўлиб ўтди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид