Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“3 килога етган”: Самарқандда 80 ёшли бемордаги йирик буқоқ олиб ташланди
Буқоқ беморни 60 йилдан бери қийнаб келган. У операциядан қўрққани учун буқоқни олдириб ташлашни ортга суриб келган. Ҳатто сув ичиш ҳам унинг учун азобга айлангандан сўнг у жарроҳлик амалиётига рози бўлган.
Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида 80 ёшли отахоннинг 3 килограммга етган буқоғи операция орқали олиб ташланди. Бу ҳақда Kun.uz’га бирлашма бошлиғи Аҳмаджон Бобожонов маълум қилди.


“Биз беморда “гигант тугунли нотоксик буқоқ” деб аталадиган жуда кам учрайдиган патологияни аниқладик. Асосий сабаб – узоқ йиллик йод етишмовчилиги. Бу ҳолатларда қалқонсимон без ҳаётий функцияларни қийинлаштириб қўяди ва бемор фақат операция ёрдамида соғайиши мумкин.
Бундай мураккаб жараёнда ҳар бир миллиметр муҳим. Биз нафақат тугунларни олиб ташлашимиз, балки беморнинг ҳиқилдоқ нервлари ва қон-томирларини асраб қолишимиз керак эди. Операция муваффақиятли ўтди. Бемор қисқа вақт ичида ўзига келиб, нафас олиши ва ютиниши енгиллашди”, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Аҳмаджон Бобожонов.
Ҳозирда бемор тўлиқ соғайган ва шифокорлар тавсиясига мувофиқ енгил муолажаларни давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
10:53 / 29.01.2026
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
10:30 / 29.01.2026
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
14:43 / 28.01.2026
Самарқандда 16 қаватли бино сунъий зилзила орқали синовдан ўтказилди
09:42 / 23.01.2026