Ўзбекистон | 11:36 / 13.08.2025
3162
1 дақиқада ўқилади

Андижон аэропорти халқаро рейсларни қабул қилишни қайта тиклади

Биринчиси Flyone Asia маҳаллий авиакомпаниясининг Андижон - Жидда йўналиши бўйича амалга оширадиган мунтазам рейси бўлди.

Фото: Uzbekistan Airports

Кенг кўламли реконструкциядан сўнг, фойдаланишга топширилган Андижон аэропорти 12 август куни биринчи халқаро рейсни амалга оширди.

Биринчиси Flyone Asia маҳаллий авиакомпаниясининг Андижон - Жидда - Андижон йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта — сешанба ва пайшанба кунлари амалга ошириладиган мунтазам рейси бўлди.

Бортида 151 йўловчи бўлган Q72261 рейси манзилига учиб кетди. Авиакомпания вакиллари мазкур йўналиш зиёрат, сайёҳлик ва хизмат сафарлари имкониятларини кенгайтириш, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Қайд қилинишича, бугунги кунда Андижон аэропортидан мунтазам қатновлар Тошкентга, Silk Avia (душанба ва пайшанба кунлари) ва Uzbekistan Airways томонидан (чоршанба ва шанба кунлари) амалга оширилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид