Жаҳон | 22:20 / 13.08.2025
4262
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Трамп, Путин ва Зеленский учрашувини ўтказиш учун жой қидирмоқда - CBS

15 август куни Аляска штатининг Анкориж шаҳрида Путин ва Трамп учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Фото: Getty images

АҚШ Владимир Путин, Доналд Трамп ва Володимир Зеленский ўртасида учрашув ўтказиш учун жой қидирмоқда, деб хабар берди CBS ўз манбаларига таяниб.

"АҚШ келаси ҳафта охирида Трамп, Путин ва Зеленский учрашувига жой қидирмоқда", — дейилади телеканал хабарида.

Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Россияга ташрифи чоғида уч томонлама учрашув ҳақида эслатганини айтган, лекин бу мавзуга изоҳ бермаганди.

15 август куни Аляска штатининг Анкориж шаҳрида Путин ва Трамп учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда.

CNN телеканалининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, учрашув Элмендорф — Ричардсон ҳарбий базасида ўтказилади.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид