Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқасини ҳибсга олишга ордер берилди
Собиқ биринчи хоним қимматли қоғозлар билан боғлиқ фирибгарликлар, сайловларга аралашиш ва пора олишга алоқадорликда айбланмоқда.
Фото: Getty Images
Жанубий Кореяда суд мамлакат собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг турмуш ўртоғи Ким Кон Хини ҳибсга олишга ордер берди, деб хабар қилди Рёнхап агентлиги.
Агентлик хабарида айтилишича, собиқ биринчи хоним қимматли қоғозлар билан боғлиқ фирибгарликлар, сайловларга аралашиш ва пора олишга алоқадорликда айбланмоқда.
2024 йил декабрда ўша даврдаги президент Юн Сок Ёл мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этишга уринган, шундан сўнг унга импичмент эълон қилинганди. 4 апрел куни Конституцион суд импичментни тасдиқлади.
Сеул суди 10 июл куни Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга иккинчи марта ордер берди. Собиқ президент 15 январда ҳибсга олинган, бироқ март ойида озодликка чиқарилганди.
Мавзуга оид
07:40 / 27.03.2026
Жанубий Корея биринчи серияли KF-21 қирувчисини намойиш қилди
12:25 / 19.03.2026
Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026