Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда маиший чиқинди бўйича янги тизим жорий этилади
«Тоза Пойтахт» тизими орқали маҳаллада техникалар ҳаракатини кузатиш, чиқинди ҳажмини ҳисоблаш, марказий ва ички кўчалардаги санитария ҳолатини мониторинг қилиш мумкин бўлади.
Тошкент шаҳри ҳокимлигида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш жараёнини рақамлаштириш масаласи муҳокама қилинди. Қайд қилинишича, соҳада янги тизим – «Тоза Пойтахт» дастурий таъминоти жорий этилади.
Ушбу тизим орқали чиқинди йиғиш техникалари маҳаллабай ва белгиланган график асосида жалб этилади. Жараёнда Экология қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Миллий гвардия ва маҳалла еттилиги ўз ҳудудларига масъул бўлади.
Қайд қилинишича, «Тоза Пойтахт» дастурий таъминоти 13 августдан Олмазор туманида синов тариқасида ишга туширилади, 1 сентябрга қадар қолган туманларга ҳам босқичма-босқич жорий этилади. Лойиҳанинг асосий мақсади – чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш жараёнини назорат қилиш орқали шаҳар тозалигини таъминлаш, техникалар ишини мониторинг қилиш ва хизмат сифатини ошириш.

Янги тизим орқали маҳалланинг ички кўчаларида техникалар ҳаракатини кузатиш, чиқинди ҳажмини ҳисоблаш, юридик ташкилотларга кўрсатилаётган хизмат сифатини баҳолаш, марказий ва ички кўчалардаги санитария ҳолатини мониторинг қилиш мумкин бўлади.
Таъкидланишича, барча маълумотлар автоматик тарзда йиғилади, инсон ресурсларига эҳтиёж қолмайди. Бажарилмаган ишлар ва чиқинди олиб чиқиб кетилмаган манзиллар ҳам автоматик қайд этилади.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026