Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UBS университети: Ўзбекистонда халқаро таълимни ривожлантиришда янги босқич
"University of Business and Science" (UBS) — Ўзбекистондаги замонавий таълим муассасаси бўлиб, халқаро ҳамкорлик, илғор инфратузилма ва талабаларга тақдим этилган кенг имкониятлари орқали таълим соҳасида етакчи ўрин эгаллаб келмоқда.
Фото: University of Business and Science

Ана шу йўналишдаги муваффақиятлари туфайли UBS "Brand Awards International 2024" мукофотига лойиқ деб топилди. Ушбу эътироф университетнинг бренд стратегияси, рақамли трансформация ва инновацион хизматлар борасидаги ютуқларини халқаро миқёсда тасдиқлади.
UBS — глобал ёндашувга эга, замонавий билимларни шакллантирувчи олий таълим муассасаси бўлиб, Ўзбекистонни халқаро таълим майдонида муносиб тарзда намоён этмоқда.
Замонавий кампуслар ва ётоқхона шароитлари
UBS бешта замонавий кампусга эга бўлиб, уларнинг тўрттаси Наманган вилоятида, бири эса Тошкент шаҳрида жойлашган. Талабалар учун қулай ва замонавий ётоқхоналарнинг мавжудлиги, ўқув жараёнини янада самарали ўтишига ёрдам беради.



Ҳозирда UBSʼда 49 та бакалавриат, 14 та магистратура ва 5 та докторантура йўналишларида 25 мингдан ортиқ талабалар таълим олмоқда. Шунингдек, илмий-тадқиқотлар билан шуғулланувчи 30 нафар докторант ҳам университетда ўз изланишларини олиб бормоқда. Эътиборлиси шуки, 2024-2025 йиллар мобайнида 200 дан ортиқ магистрантлар UBSʼни битириб, давлат намунасидаги дипломни қўлга киритди ҳамда иш билан таъминланди.
Талабалар учун қандай грант ва стипендиялар мавжуд?
Йўналишлар бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида, ўқув йили давомида юқори баҳоларга эга бўлган талабалар учун бир семестрлик грантлар ажратилади.

Ҳар бир семестр якунида имтиҳон натижаларига кўра энг яхши 300 нафардан ортиқ талаба бепул ўқиш ҳуқуқига эга бўлади. Бугунги кунга қадар 1 000 дан ортиқ талаба ушбу имтиёздан фойдаланган.
Шунингдек, абитуриентлар UBSʼнинг ички имтиҳон марказларида офлайн имтиҳон топшириб, муваффақиятли ўтгач, 1 млн, 2 млн ва 3 млн сўмлик ваучерлар билан тақдирланади.

Бундан ташқари, IELTS, CEFR ёки Миллий сертификатга эга бўлган талабаларга контракт тўлаш учун чегирмалар тақдим этилади. Билим ва салоҳияти юқори ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эса 9 ой давомида тўланадиган стипендиялар жорий қилинган. UBS ижтимоий адолат тамойилларига асосланиб, кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда аёл-қизлар учун алоҳида имтиёзларни тақдим этади. Бу ташаббус жамиятнинг барча қатламларидан бўлган иқтидорли ёшларга тенг имконият яратишга қаратилган.
Талабалар ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида "Friyends" ва "Family" дастурлари ҳам жорий этилган:
— “Friyends” дастури асосида синфдошингиз билан бирга ўқисангиз, контракт тўловига 10% чегирма тақдим этилади.
— “Family” дастури орқали ака-ука, опа-сингил ёки турмуш ўртоғингиз билан таълим олсангиз ҳам 10% чегирма берилади.
Халқаро ҳамкорликлар ва таълим дастурлари: келажакдаги имкониятлар

UBS университети дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқув дастурлари ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Хусусан, Жанубий Кореянинг Сежонг, Донгшин ҳамда Кюнгдонг университетлари билан 2+2 қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувлари имзоланган. Бу ташаббуслар асосида талабалар глобал даражадаги билим ва тажриба орттириш имкониятига эга бўлмоқда.


Ушбу университетлар билан тузилган келишув доирасида UBS талабалари глобал бизнес, IТ, туризм, электротехника, архитектура ва қурилиш муҳандислиги йўналишлари бўйича турли алмашинув дастурлари ҳамда амалиёт ўташ имкониятига эга бўлади.

Келишув фақат талабаларгагина эмас, балки профессор-ўқитувчиларга ҳам қисқа муддатли амалиётлар ва малака ошириш имкониятларини бермоқда. Бунга мисол тариқасида Туркиянинг Карабук университети ҳамда Малта давлати университетида амалга оширилган амалиёт дастурларини келтириш мумкин. Ушбу дарслар орқали UBS устозлари замонавий таълим технологиялари, илғор педагогик ёндашувлар ва ўқув жараёнларини самарали бошқариш бўйича қимматли тажрибаларга эга бўлди.
UBS вакиллари глобал академик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлари билан алоқаларни кенгайтирмоқда. Жумладан, “Harvard University”, “Massachusetts Institute of Technology” (МИТ) ҳамда АҚШнинг ТОП-5 муҳандислик университетлари қаторига кирувчи “Illinois Institute of Technology” билан талаба ва ўқитувчилар учун қўшма дастур ва амалиётларни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик олиб борилмоқда. UBSʼда МIТ таълим андазаси асосида ўқув дастурларини жорий этиш режалаштирилган бўлиб, бу орқали жаҳон миқёсида рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга замин яратилмоқда.
Шунингдек, дунё рейтингида (ТHE) ТОП-350 таликка кирадиган Япониянинг Тсукуба университети билан икки томонлама алмашинув дастурлари, қўшма таълим курслари, илмий семинарлар ҳамда сунъий интеллект ва инновацион ечимларни таълимга интеграция қилиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Талабаларнинг ижодкорлигини қўллаб-қувватлайдиган платформа
Талабаларнинг билим олиши, ўсиши ва ўзини эркин ифода этиши учун қулай муҳит яратиш ҳар бир замонавий университетнинг устувор вазифаларидан бири саналади. UBS университети мазкур тамойилга амал қилган ҳолда, ёшларнинг нафақат академик, балки ижодий салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган бир қатор ташаббусларни амалга ошириб келмоқда.
Шундай лойиҳалардан бири — “UBS хабарномаси” ахборот газетаси бўлиб, у ҳар ой мунтазам тарзда чоп этилади. Мазкур газета талабаларнинг мустақил фикрлаш, ижодий изланиш олиб бориш ва ўз қобилиятларини намоён этишлари учун очиқ саҳнани тақдим этади. Унда талабалар шеър, ҳикоя, эссе, фоторепортаж, тадқиқотлар ва шахсий кузатишларини эълон қилиб, ўз ижод маҳсулини кенг аудиторияга етказиш имконига эга бўлмоқда. “UBS хабарномаси” нафақат ахборот манбаси, балки талабанинг шахсий ва касбий ривожланишига хизмат қилувчи платформа вазифасини бажармоқда. Бу ташаббус орқали университет ижодга қизиқувчи талабаларни рағбатлантириб, уларнинг ўз фикрини оммавий тарзда ифодалаш маданиятини шакллантирмоқда.
Бундан ташқари, UBS университети томонидан “Заковат” нодавлат-нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган “UBS Заковат Олимпиадаси” интеллектуал мусобақаси ҳам ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотган. Мазкур олимпиада доирасида минглаб билимдон ўқувчилар ўз интеллектуал салоҳияти, тезкор тафаккур даражаси, мантиқий фикрлаш қобилияти ва жамоавий ишлаш кўникмаларини синовдан ўтказади. Таъкидлаш жоизки, мусобақада фақат ўқувчилар эмас, балки университетнинг ўқитувчилари, ходимлари ҳам иштирок этиш имкониятига эга бўлади — улар учун алоҳида гуруҳлар ва босқичлар ташкил этилади.
Бу мусобақа UBSʼда фикрловчи, тадқиқотга қизиқувчи ва ижодкор авлодни шакллантиришда муҳим ўрин эгаллаб келмоқда.
Дипломдан ишгача — UBS сиз билан!

University of Business and Science (UBS) ўз битирувчиларининг меҳнат бозорида рақобатбардош бўлишини таъминлаш мақсадида Карьера марказини ташкил этди. Ушбу марказ талабалар ва битирувчиларга ишга жойлашиш, амалиёт ўташ ҳамда малака ошириш бўйича зарур кўмак ва имкониятлар тақдим этади.
Мазкур ташаббус доирасида Тошкент шаҳри ҳамда водий бўйлаб UBS Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Натижада талабаларнинг 90–95 фоизи амалиётга қабул қилиниб, иш билан таъминланди. Бу эса ёшлар билан иш берувчилар ўртасида самарали мулоқот майдонини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлар самарасидир.
Фан ва илм: Халқаро конференциялар ва олимпиадалар
Сўнгги йилларда UBS университети илм-фан ва халқаро ҳамкорлик йўналишига жиддий эътибор қаратиб, академик ҳамжамиятда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. 2024-2025 ўқув йили давомида университет томонидан 10 дан ортиқ халқаро ва маҳаллий илмий конференциялар муваффақиятли тарзда ташкил этилди. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар 20 дан зиёд нуфузли халқаро ва республика миқёсидаги анжуманларда фаол иштирок этди. Яқинда университетнинг Кузатув кенгаши раиси, техника фанлари доктори, профессор Элёржон Жумаев бошчилигидаги жамоа АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган “TMS Annual Meyeting 2025” халқаро конференциясида иштирок этиб, тақдим этилган илмий иш энг юқори баҳоларга сазовор бўлди.
Бундан ташқари, университет олимлари томонидан чоп этилган илмий мақолалар Q1-Q2 рейтингли, яъни дунёнинг энг нуфузли илмий журналларида эълон қилинди.
Q1 (1-тоифа) журналлар – бу фақатгина илмий долзарблиги юқори, методологик жиҳатдан пухта ёндашилган ва тадқиқот сифати мукаммал бўлган мақолаларни қамраб оладиган энг юқори рейтингли журналлар тоифасидир.
Университетимиз олимларининг илк илмий мақоласи “Appliyed Mathematics and Mechanics (English Edition)” журналида чоп этилди. Ушбу журнал ўз соҳаси бўйича дунё миқёсида ТОП-10 ликка киради ва юқори рейтингга эга. Бу ютуқ университетимиз илмий салоҳиятининг ёрқин ифодаси бўлиб, устозларимизнинг меҳнати ва фидойилиги самараси ҳисобланади.
Айни пайтда UBS олимлари томонидан бир неча нуфузли илмий журналларда мақолалар эълон қилинмоқда. Бу муваффақият нафақат университетимиз, балки мамлакатимиз илмий салоҳияти ва обрўсини юксалтиришда муҳим рол ўйнайди.
Таълим сифати ва академик ривожланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида университет педагоглари томонидан тайёрланган 50 дан ортиқ дарслик ва ўқув адабиёти Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буйруғи асосида нашр этишга рухсат олди. Бу адабиётлар замонавий ўқув стандартларига мос бўлиб, ўқув жараёнини самарали ташкил этиш ва фанларни чуқур ўзлаштириш имконини беради. Ушбу тасдиқ педагогик жамоанинг билимга бағишланган фидокорона меҳнати эътирофидир.
“University of Business and Science” томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Фан олимпиадалари маркази ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган “UBS фан олимпиадаси” ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ҳамда илмга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда.
Йилдан йилга олимпиаданинг миқёси кенгайиб, соврин жамғармаси ва иштирокчилар сони ортиб бормоқда. 2023 йилда Наманган вилоятида 15 мингга яқин ўқувчи иштирок этган бўлса, 2024 йилда водий бўйича 30 мингга яқин ўқувчини қамраб олди.
Жорий йилги UBS Фан олимпиадаси республика миқёсида ўтказилди ва икки босқичдан иборат бўлди. Биринчи босқич онлайн шаклда ўтказилиб, унда 120 мингдан ортиқ 9-, 10- ва 11-синф ўқувчилари она тили ва адабиёт, математика, тарих, биология ҳамда инглиз тили фанларидан билимларини синовдан ўтказишди. Иккинчи босқич эса офлайн шаклда бўлиб ўтди ва энг иқтидорли 11 мингдан ортиқ ўқувчи финал босқичда ғолиблик учун курашди.
Финал босқичида иштирок этган барча 11-синф ўқувчиларга UBS томонидан махсус сертификатлар тақдим этилди. Ушбу сертификатлар энг яхши натижа кўрсатган ёшларни университетга имтиҳонсиз қабул қилиш имтиёзини тақдим этди.
Олимпиада якунида иштирокчиларга ва уларнинг устозларига умумий қиймати 10 миллиард сўмга тенг грантлар, имтиёзлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Бу ташаббус нафақат ёшлар учун қўшимча мотивация, балки таълим муассасаси томонидан билимли авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий қадамдир.
Билим – инвестиция, UBS эса манзил

UBS университети ўзининг халқаро ҳамкорликлари, илғор ўқув дастурлари ва таълимда яратилган кенг имкониятлар билан Ўзбекистон таълим тизимини янгилашга улкан ҳисса қўшмоқда. Университетнинг юқори сифатли таълими, илмий-тадқиқот салоҳияти ва битирувчиларни қўллаб-қувватлаш хизмати, UBSʼни Ўзбекистондаги энг нуфузли таълим муассасаларидан бирига айлантирмоқда.
Йўналишлар:
Бакалавр: ubsu.uz/uz/educations/bachelordirections
Магистратр: ubsu.uz/uz/educations/masterdirections
Доктoрантура: ubsu.uz/uz/educations/doctoratedirections
Манзил: UBS Наманган — Наманган шаҳри Нодим Намонгоний кўчаси 5-уй (NTD), UBS Тошкент филиали — Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, “Яккабоғ” МФЙ Гавҳар кўчаси, 1-уй
Маълумот учун телефонлар: +998555202626
Telegram Bot: @ubsuzbekistan_bot
Elektron pochta: [email protected]
Реклама ҳуқуқи асосида