Бу борада замонавий технологиялар, инновацион ёндашувлар ва халқаро стандартларга мос ўқув дастурларига эга олий таълим муассасаларининг роли беқиёсдир. Айнан шундай билим юртларидан бири — University of Business and Science (UBS) тиббиёт соҳасида янги авлод мутахассисларини тайёрлашда илғор тажриба ва замонавий методикаларни бирлаштирган ҳолда, ишончли ва сифатли таълимни таклиф этмоқда.

Ҳозирда UBS тиббиёт факултети таркибида 10 та талабгир таълим йўналишлари бўлиб, беш мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

Тиббиёт факултети йўналишлари:

— Стоматология

— Даволаш иши

— Педиатрия иши

— Олий ҳамширалик иши

— Фармация

— Биология

— Кимё

— Биотиббиёт муҳандислиги

Тиббий билим — амалиёт билан бирга!

UBS университети замонавий таълим инфратузилмаси билан ажралиб туради. Ҳозирда университет бешта кампусга эга бўлиб, уларнинг тўрттаси Наманган вилоятида, бири эса Тошкент шаҳрида жойлашган. Ҳар бир кампус замонавий ўқув лабораториялари, интерактив технологиялар ва рақамли жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, бу воситалар талабаларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан уйғунлаштиришга хизмат қилади.

Университет тиббиёт соҳасидаги нодавлат ва давлат муассасалари билан ҳамкорликда мунтазам амалий машғулотлар ташкил этади. Мазкур ҳамкорлик UBSʼда шакллантирилаётган "industrial experience" концепцияси билан узвий боғлиқ бўлиб, реал иш муҳитида касбий кўникмаларни ривожлантириш имконини яратади. Шунингдек, UBS клиникасини ишга тушириш дастурга киритилган бўлиб, бу ташаббус талабаларга янада қулай ва самарали ўқув муҳитини тақдим этади.