Иқтисодиёт | 13:54 / 18.01.2017
10419
1 дақиқада ўқилади

UBS жаҳондаги тенгсизлик даражаси ошиб бораётганидан хавотирда

Фото: © Fotolia

Энг бадавлат мижозларга хизмат кўрсатувчи UBS Wealth Management бўлими инвестициялар бўйича директори Саймон Смайлс Ер сайёрасининг ярим аҳолиси даромадига тенг маблағга эга саккиз ишбилармон ҳақидаги хабардан ҳайратга тушганини маълум қилди. Бу ҳақда RNS хабар берди.

«Биз даромадлар ўртасидаги фарқ тобора ошиб бораётган дунёда яшамоқдамиз. Хитой ва ривожланаётган давлатларнинг янада юксалиши ўта қашшоқ бўлган инсонларга ёрдам берди. Бироқ даромад ва бойлик ўртасидаги тафовут ҳам ортган. Бундай рақамлар ҳайратга сабаб бўлади», — деди Смайлс.

Бироқ, Смайлс бу миллиардерларнинг кўпчилиги “жуда ҳам катта миқдордаги маблағларни қайтариб бериб, жаҳондаги вазиятни яхшилашга ҳаракат қилишаётганини” ҳам таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ, жаҳондаги энг бадавлат 8 ишбилармоннинг бойлиги дунё аҳолиси ярмининг маблағига тенг экани ҳақида хабар бергандик.

 

Мавзуга оид