Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғазодаги фаластинликларни Жанубий Суданга кўчирмоқчи – ОАВ
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо аҳолисининг катта қисмини кўчириш ғоясини амалга ошириш истаги борлигини айтди.
Фото: AFP/Getty Images
Исроил Ғазодаги фаластинликларни Жанубий Суданга кўчириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу Исроилнинг ҲАМАСга қарши 22 ойлик уруши оқибатида вайронага айланган ҳудуддан оммавий эмиграцияга кўмаклашиш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир, деб хабар берди CNN.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо аҳолисининг катта қисмини кўчириш ғоясини амалга ошириш истаги борлигини айтди ва буни «ихтиёрий миграция» деб атади. Исроил ғазоликларни Африканинг бошқа давлатларига ҳам кўчириш бўйича худди шундай таклифларни илгари сурди.
«Менимча, тўғри қарор, ҳатто уруш қонунларига кўра ҳам, мен билганимдек, аҳолининг кетишига рухсат этиш ва кейин у ерда қолган душманга бор куч билан ҳужум қилиш имконини беради», деди Нетаняҳу Исроилнинг i24 телеканалига берган интервьюсида.
Фаластинликлар, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва халқаро ҳамжамиятнинг аксарият қисми бу таклифларни халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда зўравонлик билан чиқариб юбориш режаси сифатида рад этмоқда.
Жанубий Судан Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Исроил билан фаластинликларни кўчириш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади.
АҚШ Давлат департаменти вакили шахсий дипломатик суҳбатларга изоҳ бермаслигини айтди.
Мавзуга оид
13:42
Исроил «Евровидение-2026»да қатнашади, қатор давлатлар танловни бойкот қилади
15:51 / 02.12.2025
Нетаняҳу қандай айбловлар учун афв сўрамоқда ва бунинг имкони борми?
13:59 / 02.12.2025
“Нетаняҳу учун қулай сиёсий фон яратиляпти” — Фарҳод Каримов
14:08 / 01.12.2025