Ўзбекистон | 07:53 / 14.08.2025
19719
1 дақиқада ўқилади

«Ўзметкомбинат»га янги раҳбар тайинланди

Тадбиркор Баҳодир Абдуллаев янги лавозимда иш бошлайди.

Фото: ССП

Баҳодир Тожимирзаевич Абдуллаев «Ўзметкомбинат» бошқаруви раиси — бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.

У 20 дан ортиқ корхонани бирлаштирган BA Holding таъсисчиси. 2022 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Баҳодир Абдуллаев 2024 йил октябрь ойида корхонага раҳбар бўлган Дилшод Аҳмедов ўрнини эгаллади.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид