Технология | 22:32 / 15.08.2025
3941
1 дақиқада ўқилади

Telegram 21 миллионга яқин канални блоклади

27 июлнинг ўзида мессенжер маъмурияти 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни ўчириб ташлаган.

Фото: РБК

Telegram мессенжери йил бошидан буён 20,9 миллиондан ортиқ каналларни блоклади. Бу ҳақда мессенжер расмий сайтида маълум қилинди.

Сайт хабарида каналларнинг блокланиш сабабларига аниқлик киритилмаган. Одатда платформа қоидаларини бузган, хусусан, спам, фирибгарлик ёки номақбул контент тарқатиш билан шуғулланган каналларга нисбатан ана шундай чора кўрилади.

Аввалроқ Telegram раҳбари Павел Дуров мессенжер товламачилик билан шуғулланган каналлардан тозаланишини эълон қилганди.

Маълумотларга кўра, 27 июлнинг ўзида мессенжер маъмурияти 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни ўчириб ташлаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид