Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистон Ўзбекистонга 100 минг бош қўй етказиб беришни бошлади
Минг бош зотдор қўйдан иборат биринчи партия самолётга ортилиб, Навоий вилоятида кўпайтириш учун жўнатилди. Чорвачилик қўмитаси хабарига кўра, октябр ойи охиригача 60 та рейсда 50 минг, ноябр-декабр ойларида яна 50 минг бош қўй олиб келиш чоралари кўрилмоқда.
Мўғулистон келишилган 100 мингта зотдор қўйдан дастлабки мингтасини Ўзбекистонга жўнатди. Бу ҳақда 16 август куни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси хабар бермоқда.
Қўмита раиси Баҳром Норқобиловнинг Мўғулистонга ташрифи доирасида минг бош “Баяд” зотли қўйлар Навоий вилоятида кўпайтириш учун Ўзбекистонга авиатранспорт орқали юборилди.


Октябр ойи охиригача 60 та рейсда 50 минг бош, ноябр-декабр ойларида яна 50 минг бош, 2025 йил якунига қадар жами 100 минг бош қўй олиб келиш юзасидан чоралар белгилаб олинди.
Шунингдек, Мўғулистон бош вазири ўринбосари С.Амарсайхан билан музокаралар ўтказилиб, қўй ва эчкиларни экспорт қилишда давлат божини 18 доллардан 7 долларга тушириш бўйича келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, 100 минг бош қўй импорти борасида Ўзбекистон президентининг Мўғулистонга жорий йил июн ойидаги ташрифида келишувга эришилган эди.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:07 / 05.05.2026
Нидерландия пойтахтида гўшт ва автомобиллар рекламаси тақиқланди
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
14:42 / 20.04.2026