Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургда оғир аҳволда қолган юздан ортиқ ўзбекистонликлар қайтарилади
Санкт-Петербург шаҳрида оғир ҳаётий вазиятда бўлган 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларига Ватанга қайтиш сертификатлари ва авиачипталар тақдим этилди.
Хабар қилинишича, мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган "Ватанга қайтариш" лойиҳаси доирасида мамлакат Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида амалга ошириляпти.
Акция доирасида Санкт-Петербург шаҳрида оғир ҳаётий вазиятда бўлган 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларига Ватанга қайтиш сертификатлари ва авиачипталар тақдим этилди. Улар 18 август куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилади.
Бундан ташқари, 33 нафар юртдошимизга, жумладан, Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлган ва оғир моддий аҳволда қолган ватандошларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026