Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада ҳукумати Air Canada ходимларининг иш ташлашини тўхтатишга чақирди
Шанба куни мамлакатнинг энг йирик авиакомпанияси борт кузатувчилари иш ташлашди, бу эса 100 минглаб йўловчиларни қийин аҳволга солиб қўйди.
Канада ҳукумати Air Canada авиакомпанияси ва унинг иш ташлаш эълон қилган ходимларини ишга қайтишга чақирди.
Шанба куни мамлакатнинг энг йирик авиакомпанияси борт кузатувчилари иш ташлашган, бу эса 100 минглаб йўловчиларни қийин аҳволга солиб қўйганди.
Федерал бандлик вазири Пэтти Ҳайду ҳозир иқтисодиёт билан таваккалчилик қилаётган пайт эмаслиги, 10 минг нафар борт кузатувчилар ишга қайтиши кераклигини айтди.
Жума куни авиакомпания ва 10 минг нафар ходим манфаатини ҳимоя қиладиган касаба уюшмаси ўртасида иш шароитларини яхшилаш бўйича музокаралар кескинлашди. Air Canada ва касаба уюшмаси саккиз ойдан буён меҳнат шартномаси шартларини яхшилаш бўйича музокара олиб бормоқда, лекин томонлар келишувга эришолмаяпти.
Авиакомпания тўрт йил давомида умумий компенсация миқдорини 38 фоизга оширишни таклиф қилган, аммо касаба уюшмаси бунга рози бўлмади. Таъкидланишича, биринчи йилда компенсация миқдорининг 8 фоизга оширилиши инфляция сабабли етарли бўлмайди.
Мавзуга оид
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
08:20 / 02.06.2026
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди
20:44 / 01.06.2026
Биринчи жиддий синов — миллий жамоа Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади
08:49 / 19.05.2026