Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёзнинг сўнгги нафаси кўп иссиқ бўлмайди
Сўнгги кунларда Ўзбекистон аҳолиси бир оз енгил нафас олди. Чунки июл ва август бошларида кузатилган аномалга яқин +40 даражадан юқори ҳарорат охирги ўн кунликда деярли кузатилмади. Август охири бизга қандай об-ҳавони тақдим этади? Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
15–17 август кунлари мамлакатимизга шимолдан кириб келган совуқ антициклон таъсирида ҳаво ҳарорати кескин пасайди. Хоразм, Жиззах, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг текислик ҳудудларида тонгги ҳарорат +15 даражадан ҳам паст бўлди. Ангренда энг паст суткалик минимум +10 даража, Ойгаинг тоғ станциясида эса ҳатто +5 даража қайд этилди. Ёз учун бундай кўрсаткичлар анчагина салқин ҳисобланади. Шунингдек, ҳафта бошида Фарғона водийсида ёмғир ёғиб ўтди.
Келаси ўн кунликда ҳам юқори ҳароратнинг узоқ давом этиши билан боғлиқ об-ҳаво муҳити кутилмаяпти. Прогноз карталарига кўра, иқлим «тўлқинли» ҳолатда кечади: уч кун иссиқ, кейин уч кун салқин, яна уч кун иссиқ ва охирида яна салқин кунлар кузатилади. Бу жараён жанубий антициклонларнинг фақат чекка қисми мамлакатга таъсир этиб, ортидан салқин оқимлар кириб келишидан далолат беради. Жанубий вилоятларда эса бундай эмас, август иссиқлари у жойларда давом этади.
Шу билан, ёзнинг сўнгги кунлари нисбатан мўътадил иқлимий шароитда ўтмоқда. Бу ҳолат одамлар соғлиғи учун қулай, табиат ва қишлоқ хўжалиги учун эса ҳаётий муҳим имкониятдир. Ёзнинг шиддатли нафаси сўнаётгани, унинг ўрнини кузнинг салқин шабадали муҳити эгаллаётганини ҳис қиламиз.
Мавзуга оид
16:46 / 01.12.2025
Айрим дарахтлар гуллай бошлади. Энди нима бўлади?
09:09 / 28.11.2025
“Фармоннинг ижросини қилсак, муаммони бирмунча камайтирамиз” – иқлимшунос
17:34 / 26.11.2025
“Экологик вазиятни қисқа фурсатда ўнглаш имконсиз” – об-ҳаво бўйича мутахассислар
17:20 / 22.11.2025