Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ислом цивилизацияси марказида нодир экспонатлар сақланмаган” — ФВВ
Ислом цивилизацияси марказида юз берган ёнғинда бино томидаги изоляция маҳсулотлари ёниб кетди. ФВВнинг маълум қилишича, ёнғин ўраб олинганидан кейин 2 дақиқада ўчирилган. Марказ биносида экспонатлар сақланмаган ва фуқаролар жабрланмагани айтилмоқда.
Фото: Kun.uz
19 август куни соат 11:00 лар атрофида Тошкентда қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида ёнғин юзага келди. Тармоқларда кучли ёнғин бино ичидан чиқиб, марказнинг том қисми ва гумбазлари атрофини қамраб олгани кўринади. Видеоларда гумбаз атрофида ўнлаб инсонлар оловга ўчиришга ҳаракат қилгани кўринади. Ёнғин оқибатида осмонга қалин қора тутунлар ҳам кўтарилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, соат 11:11 да Олмазор тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази биносининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш ишлари олиб борилишида технологик жараённи бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.
«Ёнғин соат 11:32 да ўраб олиниб, соат 11:34 да ўчирилган. Ёнғин туфайли 19 кв.м бинони том қисмидаги майдонда изоляция маҳсулоти ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида фуқаролар жабр кўрмаган ва бинонинг ички қисми шикастланмаган. Бинода нодир экспонатлар сақланмаган», дейилади ФВВ хабарида.
Мавзуга оид
21:10 / 04.04.2026
ФВВ академияси ҳузурида қутқарувчилар тайёрлаш техникуми ташкил этилади
17:07 / 02.04.2026
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ислом цивилизацияси марказига кўчиб ўтди
10:17 / 25.03.2026
272 та масжидда фавқулодда огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди
23:25 / 22.03.2026